Жамият
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги кийим дўконларининг бирида ёнғин чиқди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб борган ва ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми (15 кв/м. майдон) зарар кўрган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ