Жамият
Россия ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Болалар омбудсмани маълум қилди.
Хабарга кўра, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ўзининг хорижий ҳамкасби — Россия Федерацияси Болалар омбудсмани М.Лвова-Беловага қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистон Республикасига қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, Ўзбекистон масъул идоралари вакиллари томонидан болаларни ватанга қайтарилгунга қадар уларни ҳозирда Россия Федерациясида яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраб, сўров юборган.
Сўровга биноан Россия Федерацияси Болалар омбудсманининг тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилган ва болалар жойлашган ҳудудларда қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланган.
Кеча, 25 август куни эса 9 нафар бола, бундан аввал, 22 нафар бола (13 нафари — Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари — Москва шаҳридан, 8 нафари — Новосибирск шаҳридан, 1 нафари — Қозон шаҳридан олиб келинган) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистонга қайтарилган.
Ўзбекистон Болалар омбудсмани мазкур муаммо ҳал этилгач ўзининг хорижий ҳамкасбига миннатдорлик билдирган ва ўзаро конструктив ҳамкорлигини давом эттирилишини таъкидлаган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ