Жамият
Президент Фармони билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ҳужжатга кўра, инспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Шунингдек, унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
▪️ энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
▪️ йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
▪️ соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
▪️ энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш.
Шу билан бирга, Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ