Жаҳон
Беларусь элчиси Лукашенконинг Қозоғистон ҳақида айтган гапларидан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди, деб хабар берди Курсив нашри.
Маълум бўлишича, ТИВ вазири Беларусь томонини Остона позициясини холисона баҳолашга чақирган.
Нашрнинг ёзишича, Беларусь элчиси Павел Утюпин Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ташқи сиёсати самарадорлиги ҳақида сўзлаб бериш учун таклиф қилинган.
Учрашув Александр Лукашенконинг Қозоғистон ҳақида айтган гаплари фонида бўлиб ўтган.
Таъкидланишича, Беларусь раҳбари ўз интервьюсида постсовет ҳудудидаги баъзи давлатлар «Россиядан нимадир олмоқчи, лекин бунинг эвазига ҳеч нарса бермаяпти» деган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу элчи билан суҳбатда Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бораётганини билдирган.
Нашр ўз хабарида Беларусь президенти Александр Лукашенко барча постсовет мамлакатлари «бир қайиқда» эканлигини ва вақт келишини, «ҳамма бир Россияга келиб, қўллаб-қувватлаш ва ёрдам сўрашини» айтганини ёзади.
Лукашенко ўша суҳбатда «Қозоғистонда нималардир рўй берганида, Хитой, Ҳиндистон ёки Покистондан эмас, Минск ва Москвадан ёрдам сўраганини иддао қилган. У Қозоғистондаги 2022 йил январь ойида содир бўлган тартибсизликларни назарда тутган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ