UzAuto Motors рекорд даражада фойда олди

Сақлаш
20:23 / 23.08.2024 1207 0

2024 йил биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботи таҳлил қилинганда UzAuto Motors рекорд даражада фойда олгани маълум бўлди.

 

Банкер каналининг тақдим қилган маълумотига кўра, компания фойдаси ушбу даврда 1,9 трлн сўм бўлган. Яъни, ўсиш кўрсаткичи 65 фоиздан юқори бўлган.

 

Ҳисоботда келтирилишича, UzAuto қуйидаги кўринишда фойда олмоқда:

 

▪️ дақиқасига – 7,3 млн сўм;

▪️ соатига – 436,7 млн сўм;

▪️ кунига – 10,4 млрд сўм;

▪️ ойига – 318,8 млрд сўм.

 

2023 йилга қаралса, компания 1,9 трлн сўмлик соф фойдага 9 ой давомида эришган. Бу йил эса мазкур кўрсатгич учун 6 ой кифоя қилган.

 

Шундай бўлса-да, UzAuto давлатга 1,1 трлн сўмлик солиқ ҳам тўлаган. Шунингдек, 281,8 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

 

Каналнинг ёзишича, 2024 йил UzAuto Motors учун ўз тарихидаги энг муваффақиятли йил бўлиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//