Жаҳон
Энди Instagram'да фойдаланувчи ўз профилига қўшиқ улаб қўйиши мумкин бўлади. Бу ҳақида The Verge нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, янги юкланадиган функция худди 2000 йилларнинг бошидаги Myspace каби фойдаланувчиларга ўз профилига қўшиқ қўшиш имконини беради.
Қўшиқлар токи олиб ташламагунча ёки алмаштирмагунча фойдаланувчининг био-ҳудудида кўринади.
Бироқ платформанинг 2000 йиллардаги Myspace'дан фарқи, қўшиқлар автоматик ижро этилмайди, яъни профилни томоша қилаётганлар қўшиқни тинглаши ёки ўчириб қўйиши мумкин бўлади.
Фойдаланувчи ўз профилини таҳрирлаш жараёнида трекни қўшиши, Инстаграмънинг лицензияланган мусиқа кутубхонасидан эса қўшиқни излаши ва танлаши мумкин бўлади.
Қизиғи, профилдаги қўшиқни реэлс ёки постларга ҳам қўйиш мумкин. Бунда трекнинг 30 сонияли қисми танлаб, жойлаштирилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ