Жамият
Россия Федерациясида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақирмоқда.
Маълум бўлишича, сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга Интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш таклиф этилмоқда.
Келиб тушган мурожаатларга кўра, рози бўлган шахслардан норасмий курьерлик хизматлари ёрдамида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) сўралмоқда.
Оқибатда, бундай ишга аралашиб қолган шахслар полиция ходимлари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз», деб ёзилади Агентлик расмий хабарида.
Бундан ташқари, Агентликка Россия Федерацияси аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларини бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушган.
Бунга эса Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани сабаб сифатида келтирилади.
Шу муносабат билан мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади.
Шунингдек, мигрантларга Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ