Жамият
Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева хабар берди.
Мирзиёева бу орқали Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлаган.
«Бу қарор қоғоздаги гап эмас, балки жамиятимиздаги чуқур ижобий ўзгаришлар рамзидир. Диёранинг ОЛИМПИАДАДАГИ ҒАЛАБАСИ илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканини намойиш этади», деб ёзади Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ўз Инстаграм саҳифасида.
Шунингдек, у Келдиёрова энди бутун бир авлодни ортидан эргаштира олишига ишонч билдирган.
Олдинроқ Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага биргаликда лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилган эди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ