Андижонда тунда мушакбозлик уюштирганлар жавобгарликка тортилди

Сақлаш
19:44 / 22.08.2024 1279 0

Андижон вилоятининг Асака шаҳрида тунда мушакбозлик қилганларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Хабарга кўра, 22 август куни тунги соат 00:00 лар атрофида Асака шаҳрининг «Қадрият» МФЙ, Хумо кўчасида яшовчи бир гуруҳ шахслар ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузиб, мушакбозлик уюштираётгани ҳақида ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушган.

 

Ушбу мурожаатга асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойига борилганида, Асака тумани «Беруний» МФЙда яшовчи 2005 йилда туғилган Х.А.нинг туғилган куни муносабати билан унинг дўстлари И.А ва А.Б.лар аҳоли тинчлигини бузиб, мушакбозлик уюштиргани аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 192-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, тунги вақтда, яъни — соат 23:00 дан 06:00 гача маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи ҳаракатларни содир этиш тегишли жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//