Жамият
Муассаса Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжудлигини ҳам маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу касаллик республика ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Негаки маймунчечак касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганларни каратинга олиш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара беряпти.
Қўмита хабарида айтилишича, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган.
«Айнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради», дейилади хабарда.
ЖССТ Европа иттифоқи маълумотларига кўра маймунчечак эпидемияси CОВИД-19 пандемияси даражасида глобал муаммо туғдирмайди. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида мпох (маймунчечак) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазият юзасидан баёнотида ваҳимага берилишга ҳожат йўқ деб таъкидлади.
«Маймунчечак коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, биз мпох вируси билан қандай курашиш кераклигини биламиз», деган Клюге.
Санепидқўмита касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидагиларни тавсия этди:
маймунчечак касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга сафарларни чеклаш;
иш юзасидан хизмат сафарига борилган тақдирда, ёввойи ҳайвонлар ва кемирувчилар (маймунлар, каламушлар) билан яқин алоқа ўрнатмаслик;
жамоат жойларига чиқишда шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш;
тана ҳарорати кўтарилган ёки тошмалар тошган йўловчилар билан бирга ҳаракатланишга тўғри келганда имкон қадар санитария-муҳофаза (ижтимоий) масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўлларга зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш;
жамоат транспортларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш, транспортдан тушгандан сўнг қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалаш.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ