Жамият
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига старт берилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми 31 август соат 23:59 га қадар давом этишини маълум қилди.
Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
— «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
— порталнинг мобил иловаси (Андроид ва iOS);
— Телеграмъдаги расмий бот орқали овоз бериши мумкин.
Ўзбекистонда 13 мартдан «Ташаббусли бюджет»га овоз бериш жараёни бошланиши белгиланганди. Бироқ овоз бериш учун зарур платформа — ОпенБуджет порталида техник носозлик кузатилгани боис 16 мартда қайта бошланганди.
Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ