Озарбойжон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Сақлаш
13:59 / 22.08.2024 546 0

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 22−23 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

 

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

 

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, кооперация лойиҳаларининг янги портфелини шакллантириш, ишбилармонлик алоқаларини, шу жумладан ҳудудлараро алмашинувни ривожлантириш, транспорт-коммуникация салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш ва бошқа масалалар ҳам диққат марказида бўлади.

Президентлар икки мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказиши, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//