Телеграм узилиш рўй берди

Сақлаш
22:04 / 21.08.2024 743 0

Telegram'да оммавий узилиш рўй берди.

 

Код Дурова каналида ёзилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Telegram'даги муаммолардан шикоят қилмоқда.

 

Жумладан, Москва вақти билан 14:30 ҳолатига кўра, downdetector.su сайтида айнан узилиш бўйича 22 мингдан ортиқ шикоятлар қайд этилган.

 

Бироқ бу нима сабабдан содир бўлгани аниқ эмас. Қизиғи, платформага VPN орқали кириш ва ундан чекловсиз фойдаланиш имкони мавжуд.

 

Хабарда таъкидланишича, узилишлар фақатгина Telegram'да эмас, Discord, WhatsApp, Twich, Steam ва бошқа хизматларда ҳам кузатилмоқда.

 

Қуйидаги расмда Telegram'нинг 21 август куни бўйича узилиш графиги келтирилган. Кузатиш мумкинки, Тошкент вақти билан соат 16:00 да(Москва вақти билан 14:00 да) платформага тўғридан тўғри уланиш деярли тўхтаб қолган.

 

Фото: downdetector.com

 

Мазкур суратда эса Telegram'нинг ҳудудлар бўйича ишламаслик фоизи келтирилган.

 

Фото: downdetector.com

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//