Спорт
«Олимпик» жамоаси ҳужумчиси, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси форварди Алишер Одилов легионерга айланди. Бу ҳақида Championat.asia хабар берди.
Маълум бўлишича, спорт сайти футболчининг ўзи билан боғланган.
Хабарда ёзилишича, Одилов бир неча соатдан сўнг Россияга учиб кетади.
Эртага ёки индинга эса тиббий кўрикдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлса, «Химки» жамоаси билан шартнома имзоланади.
Хуллас, 23 ёшли форвард фаолиятини Россияда давом эттиришга жуда яқин турибди.
Аввалроқ тарқалган хабарларда футболчининг вакиллари Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган БААнинг «Ал Ваҳда» клуби билан фаол тарзда музокаралар олиб боришаётгани айтилган эди. Бироқ якунда вазият бошқа томонга ўзгариб кетган.
Маълумот учун, Алишер Одилов жорий мавсум Суперлигада 12та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 1та ассист қайд этган.
Олдинроқ яна бир ўзбекистонлик ёш шахматчи Магнус Карлсенни мағлуб этгани ҳақида маълумот берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ