Маданият
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган “Маънавият фестивали” Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида кўтаринки руҳ билан давом этмоқда.
Фестиваль доирасида маҳаллаларда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткор, шоир ва бошқа маданият ходимлари иштирокида “Инсон қадри”, “Маърифат соати” каби лойиҳалари асосида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари ташкил этилди.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида Гидрометаллургия заводи ишчилари иштирокида “Маърифат соати” ўтказилди. Унда тарғиботчилардан иборат ижодий гуруҳ маънавий муҳит, маърифий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сирдарё вилоятида кундузги маънавий-маърифий тадбирлардан сўнг бўлиб ўтган концерт дастурида ёшу қари бирдек маданий ҳордиқ чиқарди.
Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира, театр ва кино актёрлари ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари сўзга чиқиб, Мустақиллигининг 33 йиллиги билан муборакбод этди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Аждодларга эҳтиром” ва “Уч авлод учрашуви” лойиҳалари бўлиб ўтди.
Унда бой тарихий маданиятимиз, осори-атиқалар, миллий қадриятларимиз намойиш қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Республика бўйлаб ўтказилаётган “Маънавият фестивали”нинг бу йилги тадбирларига 10-15 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида старт берилган эди.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ