Жамият
1 ёшгача бўлган болалар анемиясини асосан парҳез йўли билан даволанади.
Бундай пайтда ўз таркибида темир моддасини кўп сақловчи маҳсулотларни овқат рационига киритиш тавсия этилади.
Таъкидланишича, қонни кўпайтириш жараёнида боланинг индивидуал хусусияти ва ёшига боғлиқ равишда парҳез танланади.
Масалан, чақалоқларда анемияни бартараф этиш учун энг яхши озуқа – она сути.
8 ойликдан бошлаб қўшимча овқат: гўшт, гречкали каша бериш мумкин.
12 ойлигидан бошлаб эса балиқ, мевалар ва сабзавотлар боланинг овқат рационига қўшилади.
Шифокорнинг таъкидлашича, баъзида гематологлар қони кам болаларга стол №11 ни(парҳез категорияси бўйича) тавсия этишади (бир кунда 5 маҳал овқатланиш).
Бунда қуйидаги маҳсулотлар бўлади:
▪️ нон, макарон, ун маҳсулотлари;
▪️ шўрва;
▪️ балиқ;
▪️ гўшт, жигар;
▪️ творог, сариёғ, пишлоқ;
▪️ тухум;
▪️ ёнғоқ;
▪️ гречка;
▪️ нўхат, фасол шўрва;
▪️ сабзавотлар, мевалар ва резаворлар.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ