Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев суҳбат давомида Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирган.
Ўзбекистон Япония томонининг «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10–11 август кунларига режалаштирилган Ўзбекистонга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушунишини таъкидлаган.
Хабарга кўра, иккала давлат етакчилари тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олган.
Олдинроқ Япония Бош вазири Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ