Жамият
2024/2025-ўқув йили учун ўтказилган тест синовларида 740 минг 352 нафар абитуриент иштирок этганидан хабарингиз бор.
Кейинчалик маълум қилинишича, уларнинг қарийб ярми, яъни 345 минг нафари 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Айнан шу сабабли ҳам ОТМга киришда минимал ўтиш баллари ўзгармай қолди.
Таъкидланишича, бу йил 210 нафар абитуриент 189 ва ундан юқори балл тўплаган. Бу эса имтиҳонга кирган умумий абитуриентлар сонининг 0,03 фоизига тўғри келади.
189 дан юқори балл тўплаган 91 нафар абитуриент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи битирувчилари бўлган. Энг юқори – 217,4 баллни ҳам мазкур таълим даргоҳи битирувчиси олган. Бунда унинг асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган.
Ўтган йил билан солиштирилганда, бу йил 189 ва ундан юқори балл тўплаганлар 11 нафарга кўп (2023 йилда 119 нафар).
Қуйида 189 ва ундан юқори балл тўплаган 210 нафар абитуриентнинг асосий фанлари тақсимоти келтирилган:
▪️ 77 нафар – асосий фанлар: тарих ва чет тили;
▪️ 43 нафар – асосий фанлар: биология ва кимё;
▪️ 40 нафар – асосий фанлар: она тили ва адабиёт ҳамда инглиз тили;
▪️ 21 нафар – асосий фанлар: давлат ҳуқуқ асослари ва чет тили.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ