Сиёсат
Париж-2024 ёзги Олимпиа ўйинларида ҳозирга келиб 4 нафар ўзбекистонлик атлет финал йўлланмасини қўлга киритди.
Улардан бири Диёра Келдиёрова бўлиб, у аллақачон бу вазифани аъло даражада уддалади.
Шу ҳисобда, ҳозирда 3 нафар спортчи финал баҳсларини кутмоқда ва уларнинг ҳаммаси бокс йўналишида:
🔲 Бокс (-51 кг) – Ҳасанбой Дўсматов;
🔲 Бокс (-92 кг) – Лазизбек Мулложонов;
🔲 Бокс (-71 кг) – Асадхўжа Мўйдинхўжаев.
Спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва беллашувлардаги иштироки инобатга олинганда, уларда олтин медаль олиш имконияти кўпроқ.
Бугун ва эртага эса яна икки нафар ўзбек боксчиси – Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Халоков финал йўлланмасини олиш учун рингга кўтарилишади.
Бундан ташқари, яна икки нафар ўзбекистонлик курашчи 7 август куни бронза медали учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин ва 2 та бронза билан 38-ўринда бормоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ