
Жамият
Синглисига севги изҳор қилган йигитни самосуд қилган ака 1 йил-у 6 ойга қамалди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 май санасида Пастдарғом туманида 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган эди. 16 май куни эса боланинг онаси туман ИИБга мурожаат қилган.
Кейинчалик маълум бўлишича, А.Қ.(эркак)нинг жабрланувчи Б.С.га тан жароҳати етказишига сабаб ўсмир унинг синглисига севги изҳор қилгани бўлган.
Яъни, 20-мактабнинг 9-синфи ўқувчиси бўлган Б.С. шу мактабнинг 6-синфида ўқийдиган Қ.А. (қиз) га севишини айтган. Кейин қизнинг акаси А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, Б.С. ни ўз уйининг ички томонига олиб кирган ҳамда унга тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг Мазкур ҳаракатни содир этган А.Қ.га Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, шу йилнинг 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида ушбу жиноий ишнинг суд муҳокамаси бўлиб ўтган.
Якунда А.Қ. айбдор деб топилган ва унга 1 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ