Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кимё олимпиадасида совриндор бўлди

Сақлаш
14:52 / 30.07.2024 203 0

Ўзбекистон терма жамоаси 56-Халқаро Кимё олимпиадасида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21-30 июль кунлари Саудия Арабистонида ташкил этилган Халқаро Кимё олимпиадасида дунёнинг 87 та давлатидан 340 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этган.

 

Совриндорлар қуйидагича (суратда чапдан):

 

 

▪️ Раҳимов Далер Раҳмонович – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси — олтин медаль;

 

▪️ Баходиров Ахрор Мардонбекович – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - кумуш медаль;

 

▪️ Абдуллаева Саида Равшан қизи – Навоий шаҳар 11-сонли мактабининг 11-синф ўқувчиси — кумуш медаль;

 

▪️ Мухаммадов Миржахон Мухаммаджон ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси — бронза медаль.

 

Хўш, уларга қандай мукофот ва имтиёзлар берилади?

 

Президентининг қарорига кўра, тан олинган Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига давлат бюджетидан қуйидагича бир марталик пул мукофоти берилади.

 

Яъни:

1-ўрин (олтин медаль) учун —

◻️ ўқувчига – 500 баравар (170 млн сўм);

◻️ устозига – 450 баравар (153 млн сўм).

 

2-ўрин (кумуш медаль) учун —

◻️ ўқувчига – 300 баравар (102 млн сўм);

◻️ устозига – 250 баравар (85 млн сўм).

 

3-ўрин (бронза медаль) учун —

◻️ ўқувчига – 200 баравар (68 млн сўм);

◻️ устозига – 150 баравар (51 млн сўм).

 

Бундан ташқари, бундай ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз, грант асосида талабаликка қабул қилинади.

 

Агар улар кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса, лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама қўшиб берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//