«Orient Finans Bank»ка нисбатан иш қўзғатилди

Сақлаш
16:25 / 29.07.2024 235 0

«Orient Finans Bank»ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

 

Маълум бўлишича, бунга банкнинг Термиз филиали томонидан реклама қонунчилиги бузилгани сабаб бўлган.

 

Хабарга кўра, Термиз шаҳри «Ҳаким ат-Термизий» кўчасидаги банк офиси реклама воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмай туриб, банк олдида ташқи рекламаларни жойлаштирган. Яъни, офиснинг реклама жойлаштириш ҳуқуқини таъминловчи паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган.

 

Бундан ташқари, филиал иш фаолияти давомида реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келган.

 

Шу ҳисобда, филиал «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 24- ва 25-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини бузгани аниқланган.

 

Якунда «Orient Finans» ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилган.

 

Олдинроқ «Ипотека банк»ка нисбатан иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//