Жамият
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ республика ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабабли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Тезликка қўйилаётган чекловлар эса йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учундир.
Шунингдек, таъкидланишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳаракат жадвалида ҳам кичик ўзгаришлар кузатилиши, яъни поездлар вокзалларга етиб келиш вақтидан кечикиши мумкин.
«ʼЎзтемирйўлйўловчиʼ АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди. Йўловчилар хавфсизлиги биз учун ҳар доим биринчи ўринда!», дейилади хабарда.
Олдинроқ Ўзгидромет 5 кун давомида Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ