Вилоятликларни ҳақоратлаган 20 ёшли қиз 10 суткага қамалди

Сақлаш
20:55 / 23.07.2024 188 0

Ижтимоий тармоқларда вилоятликларни ҳақорат қилган қизга Мжткнинг тегишли моддалари билан 10 суткалик қамоқ жазоси тайинланди.

 

Kun.uz'нинг маълум қилишича, судланувчи С.Р. 2004 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган.

 

У шу йилнинг 20 июлида Instagram'даги ўз саҳифасида жонли эфир қилиб, вилоятликларни ҳақоратлаган ва ахлоқ қоидаларини менсимаган ҳолда беҳаё сўзларни айтиб, вилоятларда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.

 

С.Р. мазкур хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган.

 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш учун Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ профилактика инспектори С.Р. нинг уйига келганида гумонланувчи кўчада бақир-чақир қилган ҳолда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир этган.

 

Суд жараёнида С.Р. ҳақоратли сўзларни вилоятликларга эмас, салбий фикр билдирган кузатувчиларига жавоб тариқасида айтиб юборганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.

 

У барчадан узр сўрашини айтган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

 

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг қарори билан С.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Олдинроқ вилоятликларни «қишлоқи бўлиб туғилганига улар йиғлаши керак» дея камситган аёл жаримага тортилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//