Озодбек Назарбеков айбсиз деб топилди

Сақлаш
22:11 / 22.07.2024 221 0

Ижтимоий тармоқларда «KINGSMAN UZBEKISTAN» кийимлар дўкони ҳақидаги рекламада Маданият вазири кўриниш бергани ва бу жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабарингиз бор.

 

Рақобат қўмитаси мазкур масалага якуний хулосани берди.

 

Маълум бўлишича, қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилган бўлиб, якунда «KINGSMAN UZBEKISTAN» бренди остида фаолият кўрсатувчи «Boutique» МЧЖ «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини (яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини) бузган деган хулосага келинган.

 

Шу муносабат билан, мазкур корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган ва қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилган.

 

Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмаган.

 

«О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисидаги» Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди», дейилади қўмитанинг қўшимча ахборотида.

 

Олдинроқ Маданият вазирлиги Озодбек Назарбековнинг реклама ролигида суратга тушганига муносабат билдирган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//