Илм-фан
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистоннинг Халқаро биология олимпиадасидан четлатилишига изоҳ берди.
Вазирлик матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган 35-Халқаро Биология олимпиадасида Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей педагоги томонидан ўқувчисига ёрдам беришга ҳаракат қилинган.
Яъни, олимпиада назорат материалларини инглиз тилидан ўз она тилларига таржима қилиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам қўшимча белгилардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган
Шундан сўнг, мазкур ҳолат бўйича ташкилий қўмита томонидан ўқувчиларнинг натижаларини инобатга олмаслик қарори қабул қилинган.
«Шуни алоҳида таъкидлаш лозим: кейинги йилда Ўзбекистон жамоаси иштироки масаласи ҳали аниқ белгиланмаган.
Бу бўйича аниқ қарор 2025 йил олимпиадасига таклифнома жўнатиш жараёнида маълум бўлади», дейди вазирлик расмийси.
Маълумот учун, бу йилги Халқаро биология олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 4 нафар ўқувчи иштирок этган. Шунингдек, 3 нафар жамоа раҳбари ва ўз ҳисобидан 2 нафар кузатувчи-ўқитувчи ҳам қатнашган.
Олдинроқ Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасидан четлатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ