Жамият
Болага ақлий салоҳият кимдан ўтади? Отаданми ёки онадан?
Бу бўйича тадқиқот олиб борган Улм университети олимлари ақл-заковат болага онадан ўтишини аниқлади.
Гап шундаки, инсоннинг ақлий қобилиятлари Х хромосомасида кодланади. Аниқланишича, ота битта, она эса иккита бир хил хромосомани болага беради. Шу ҳисобда болага ақлий мерос қолдириш имконияти отадан кўра онада кўпроқ бўлади.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, боланинг тил ўрганишга бўлган лаёқати ҳамда хотира ва тафаккур қобилияти ҳам онадан ўтар экан.
Отадан мерос қоладиган генда эса асосан эмоционаллик бўлади. Яъни, бола отадан ҳиссиётлар ва ички инстинктни мерос қилиб олади.
Бунда эркаклар хафа бўлмаса ҳам бўлади. Сабаби, олимларнинг таъкидлашича, ҳиссий интеллект ва эмпатия қобилияти замонавий жамиятда IQ билан ўлчанадиган когнитив интеллектдан кам эмас.
Бироқ шу ўринда асосли яна битта далил ҳам бор. Яъни, ақл даражасидаги ҳамма нарса генетик омилларга боғлиқ эмас. Олимларнинг фикрига кўра, унинг ярми генетикага (40-60%), қолгани эса ташқи омилларнинг таъсирига боғлиқ ва бу эрда энг муҳим нарса онанинг боласига бўлган муносабати ҳисобланади.
Олдинроқ дангасалик ген орқали ўтиши ҳақида маълумот берилган эди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ