Рақобат қўмитаси «Корзинка»га молиявий санкция қўллади

Сақлаш
21:45 / 17.07.2024 224 0

Рақобат қўмитаси «Anglesey Food» МЧЖ ХК(«Корзинка»)ни айбдор деб топшиб, мазкур супермаркетлар тармоғига нисбатан молиявий санкция қўллади.

 

Маълум бўлишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси айбдор томонга нисбатан молиявий жарима қўллаган.

 

Бундан ташқари, комиссия реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан «Корзинка» раҳбариятига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берган.

 

«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, Рақобат қўмитаси барча тадбиркорлик субъекти вакилларини мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг бандлигини таъминлашдаги ҳиссаларини қадрлаган ҳолда, мамлакатимизда мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қонуний фаолият олиб боришларини ва жамиятимизда демократик қонуний муҳит шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз», дейилади қўмита хабарида.

 

Олдинроқ «Корзинка»га нисбатан иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//