Жамият
Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан 7 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди.
Жумладан:
▪️ Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
▪️ Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
▪️ Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
▪️ Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
▪️ Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
▪️ Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
▪️ Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли бор.
«Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ