Ҳиндистонда пора билан қўлга тушган мансабдор пулни ейишга мажбур бўлди

Сақлаш
21:21 / 15.07.2024 251 0

Ҳиндистонда пора билан қўлга тушган амалдор полиция кўз ўнгида пул еди.

 

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда тасвирлаган воқеа 2023 йилда ҳинд қишлоқларининг бирида содир бўлган.

 

Маҳаллий фуқаро ҳуқуқ-тартибот ходимларига мансабдор Гажендра Сингх устидан шикоят қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, ер эгаларидан солиқ йиғишга масъул амалдор ундан пора талаб қилган.

 

Шундан сўнг полиция амалдорнинг изига тушган.

 

Маҳаллий аҳоли порахўрнинг айтган шартига кўнган. Йиғилган пуллар берилаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни қўлга олган.

 

Қизиғи, мансабдор полиция кириб келган заҳоти пулларни оғзига солиб, чайнай бошлаган ва маълум қисмини ютиб юборган.

 

Ҳодисадан сўнг у шифохонага етказилган. Кейин у порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари давлат хизматчисига нисбатан иш очган.

 

Олдинроқ ҳиндистонлик эркак ҳар куни ярим тайёр лағмон қилиб бергани учун хотини билан ажрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//