Хориждан келтирилган яна бир ичимлик муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Сақлаш
15:18 / 12.07.2024 241 0

Ижтимоий тармоқларда дўконларда қутисида «ноодатий» расми бор, каннабис таъмли энергетик ичимлик сотила бошлангани бўйича хабарлар тарқалмоқда.

 

Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, мазкур энергетик ичимлик 2023 йилнинг ноябрь ойидан буён Ўзбекистонга «АЛЛ ТРАДE АТ» МЧЖ томонидан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

 

Маҳсулот номи «SoStoned» бўлиб, ҳажми 330 мл.

 

Билдирилган муносабатга кўра, маҳсулотга санитария-гигиеник, бактериологик, паразитологик ва радиологик текширувлардан сўнг (олиб келинган партиясига) санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб берилган.

 

«'SoStoned' номли энергетик ичимлиги қадоғида ичимлик таркибидаги – сув, шакар, лимон кислотаси, цитрат натрий, таурин, кофеин, канапля таъмини берувчи ароматизаторлар, ранг берувчи карамель, витамин В2, В6, В12 ва пантотен кислотаси борлиги кўрсатиб ўтилган», дейилади муносабатда.

 

Лаборатория текширув натижалари хулосасига асосан, ушбу энергетик ичимлик таркибида хавфсизлик кўрсаткичи ҳисобланган заҳарли ёки инсон саломатлиги учун зарарли моддалар аниқланмаган.

 

«Республикамиз ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя этган ҳолда олиб кирилган маҳсулотнинг ҳар бир партиясига лаборатория текширувлари натижаларига кўра, санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб берилади.

 

 

Бугунги кунга қадар маҳсулотнинг сифатсизлиги ёки уни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлик тўғрисида мурожаат ва аризалар келиб тушмаган», дея ёзади Санепидемқўмита.

 

Олдинроқ Ўзбекистонда сотилаётган «Анор» таъмли ичимлик бўйича ҳам расмий муносабат билдирилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//