«Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак» – Одилжон Тожиев

Сақлаш
14:31 / 12.07.2024 218 0

Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев «Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга муносабат билдирди.

 

«Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ», дея билдирилган иддао «ўлим жазосини тиклаш керак» дегандек гап.

 

Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман», дейди у.

 

Тожиев ўз қарашини иккита сабаб билан тушунтириб беради:

 

«Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин», дея биринчи қарашини ифодалайди спикер ўринбосари.

 

Бунга у тарихий фактлардан бири каннибал Чикатилони мисол қилиб келтиради.

 

Маълумот учун, мазкур шахснинг қотиллигини деб якунда бошқа инсон ўлим жазосига ҳукм қилинган.

 

«Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.

 

Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади», дея кескин сабаб кўрсатади у ўз муносабатида.

 

Тожиев ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берган томон ўша ваҳший кимсадан фарқланмаслигини таъкидлар экан, давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқлигини, яшаш табиий ҳуқуқ эканлигини айтади.

 

«П.С. Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак», дейди у ўз муносабати якунида.

 

Олдинроқ Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//