«Мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак» – Алишер Қодиров

Сақлаш
17:51 / 11.07.2024 265 0

Миллий тикланиш партияси раиси Ўзбекистонда ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилди.

 

У мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги кераклигини таъкидлайди.

 

«Кеча ёш бир йигитга 20 марта пиçоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу махлуқ қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтади?

 

Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб öтириш – мантиқсиз!», дейди Қодиров.

 

«Бундайлардан жамиятни тозалаш керак!» дея урғулаётган Миллий тикланиш партияси раҳбари шу ўринда Ўзбекистонда ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш кераклигига ишора қилади.

 

«Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига, мослашишга мажбурмизми?», дейди у.

 

Қодиров бундай жиноятчилар «нафақат бугун, балки келажакдаги про-маҳлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак»лиги айтади.

 

Олдинроқ 30 ёшли эркак 3 ёшли болани қасддан пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//