Жамият
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда сотилаётган «Анор» таъмли ичимлик бўйича расмий муносабат билдирилди.
Хабарингиз бор, интернет тармоқлари орқали Қирғизистон Республикасида Афғонистон Республикасида ишлаб чиқарилган «Анор» таъмли ичимлик таркибида заҳарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, мазкур маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган.
Хабарга кўра, ҳар бир партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб, келтирилган маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган.
Ичимлик таркибида заҳарли ёки инсон саломатлигига зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.
«Ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган «Анор» таъмли маҳсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Шундай бўлсада, бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ