Жамият
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Вазирлик мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Озодбек Назарбеков «The Voicye of Uzbekistan» лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида «KINGSMAN UZBEKISTAN» кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган.
Ана шу жараёнда у «миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган».
«Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган», дейилади вазирлик муносабатида.
Таъкидланишича, «бундан О.Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган».
«О.Назарбеков Маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади», дейилади муносабат якунида.
Олдинроқ маданият вазирининг реклама ролигида кўриниш бергани муҳокамаларга сабаб бўлаётгани хабар қилинган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ