Жамият
Кеча, 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бир қатор масалаларга тегишли қонун лойиҳалари депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Айнан ана шундай қонун лойиҳаларидан бири – бу, болани қонунга хилоф тарзда диний таълим олишга жалб қилишни тақиқлашга оид.
маълумот учун, мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган.
Мажлисда ушбу ҳужжат жамиятда қандай талқин қилинишига ҳам эътибор қаратилган. Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров бу масалага изоҳ бериб ўтди.
Қодиров бола мактабда илмни ўрганишдан ташқари, динни ўрганмоқчи бўлса, мамлакатда барча имкониятлар борлигини айтади.
«Уйда китоб ўқишга, масалан, ўша, диний идора тасдиқлаган китобларни ўқишга ким халақит беради? 7 ёшдами, 8 ёшдами, 10 ёшдами, ким халақит беради? Бунинг қонуний асосини яратиш учун, ҳозир диний таълимни шакллантириш учун, ёш болага, имконият йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, бу нарса тартибга солиняпти» дейди у.
«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари ёш болага «динни ўргатиш тақиқланяпти деб қарамаслик кераклигини, аксинча, болаларга динни нотўғри ўргатаётганлар тақиқланяпти деб қараш керак»лигини таъкидлайди.
«Динни ўрганишни ҳеч ким тақиқламоқчи эмас. Динни ўрганиш учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган. Ёш болага ҳам, профессионал нуқтаи назардан ўрганиш учун ҳам. Шунинг учун бу низони келтириб чиқариш керак эмас. Динни ўрганиш бизнинг мамлакатимизда ҳеч кимга тақиқланмаган. Бир ёшли болага ота-онаси Қуръони Каримни ёдлатса, бу қонунга хилоф ҳаракатми? Албатта, ёқ. Шунинг учун биз жамиятга бу қонунни сингдираётган пайтимизда тўғри тушунтириб айтишимиз керак. Диний тарбия ва диний таълим масаласи мамлакатимизнинг чуқур қадриятларимиздан келиб чиққан эҳтиёж. Буни ҳеч ким тақиқлаётгани йўқ. Биз нотўғри тушунчаларнинг кириб келишига тақиқ қўяяпмиз», дея қонунга изоҳ беради Қодиров.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ