Жаҳон
Ўзбекистонда аёллар биринчи фарзандни ўртача 27,4 ёшда кўрар экан.
Марказий Осиёда эса бу ёш қуйидагича тақсимланади:
◻️ Афғонистон – 28.9 ёш;
◻️ Қозоғистон – 28.7 ёш;
◻️ Қирғизистон – 28 ёш;
◻️ Туркманистон – 27.9 ёш;
◻️ Тожикистон – 26.5 ёш.
Маълум бўлишича, дунё бўйича аёлларнинг биринчи фарзандни кўриш ёши анъаналар ва шароитга қараб фарқланади.
Яъни, айрим мамлакатларда оналикни рағбатлантириш анъаналари шаклланган ва бу эрта она бўлиш кераклигини таъминласа, бошқа баъзи давлатларда жой шароити ва яшаш тарзи қулай бўлмагани учун оналикнинг ўртача ёши кечроқ бўлади.
Масалан, Греция. Бу мамлакатда биринчи марта она бўлиш ёши ўртача 31 бўлиб, кеч она бўлишга сабаб болага ғамхўрлик қилиш билан боғлиқ экан.
Мазкур давлатда бола парвариши аксар мамлакатлардаги каби арзон эмас. Бундан ташқари, аёлларнинг карьера яратиш ва жамиятдаги мавқейини оширишга интилишлари ҳам бу жараённи анча кечиктиради.
Австралияда эса биринчи фарзандли бўлишнинг ўртача муддати 30 ёшга тўғри келгани билан, бу жараён 25-45 ёш оралиғида содир бўлар экан.
Маълумот учун, биринчи фарзандни кўришнинг энг кичик ёши Озарбайжонда бўлиб, бу мамлакатда аёллар ўртача 25.7 ёшда биринчи фарзандини дунёга келтирар экан. Бу кўрсатгич эса дунё бўйича энг ёши ҳисобланади.
Гонконг эса бу жараёнда дунёдаги энг юқори ўринда туради. Яъни, бу мамлакатда она бўлишнинг ўртача ёши — 32.8 ёш.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ