Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Юта штатининг Исо Масиҳ Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Девид Беднар ва «Стирлинг» халқаро хайрия фонди раиси Майлс Хансендан иборат бизнес делегациясини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
.jpg)
Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.
Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият борлиги таъкидланди.
Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77367
Жамият
56498
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ