Аҳоли яшайдиган ҳудудга келиб қолган ёввойи ҳайвонларни ҳимоялаш тартиби кўриб чиқилмоқда

Сақлаш
15:24 / 19.06.2024 180 0

«Ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганда ҳимоя қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори муҳокамага қўйилди.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатда бир қатор жиҳатлар назарда тутилган.

 

Жумладан, юридик ва жисмоний шахслардан ёввойи ҳайвоннинг табиий яшаш муҳитидан ўзга муҳитга тушиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бу ҳақда зудлик билан «1157» қисқа телефон рақами орқали Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, «102» қисқа телефон рақами орқали ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига, «1050» қисқа телефон рақами орқали фавқулодда вазиятлар органларига, «(71) 276 01 18» телефон рақами орқали Давлат ветеринария хизмати, «1003» қисқа телефон рақами орқали санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда вилоят овчилик жамиятига хабар бериши шарт.

 

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органи зиммасига аҳолини келиб чиққан фавқулодда вазиятдан хабардор қилиш вазифаси ҳам юклатилади.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёввойи ҳайвон аниқланган жойга зудлик билан тизим ходимларини жўнатади. Масъул шахслар ушбу ёввойи ҳайвонни муҳофаза қилиш, қутқариш ва жонсизлантириш тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

 

Таъкидлаш лозим, мазкур лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад ўз табиий ҳудудидан адашиб келиб қолган ҳайвонларнинг жонини сақлаб қолиш, уларнинг қирилиб кетмаслиги, шунингдек, аҳолига хавф солишини олдини олишдир.

 

Ёввойи ҳайвонларни ҳимоялаш тартиби қуйидаги схема билан амалга оширилади:

 

 

Олдинроқ Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//