Жамият
«Саидазиз медгородок» ишида судланаётганлардан бири бўлган Улуғбек Раҳимов ИИБ тизимида ишлагани очиқланди. Бу ҳақида унинг ўзи суд мажлисида маълум қилган.
Раҳимовнинг айтишича, у Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида («паспорт столи») бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритган ва пенсияга чиққан.
Аниқланишича, Улуғбек Раҳимов ва судда жабрланувчи сифатида иштирок этаётган тадбиркор Хуршид Йўлдошев ўртасида ер участкасини расмийлаштиришда пул билан боғлиқ низо келиб чиққан.
Собиқ ИИБ ходими ушбу олди-бердини ҳал қилиш мақсадида Саидазиз Саидалиевга мурожаат қилган ва унинг «хизмати»дан фойдаланган.
Ушбу хатти-ҳаракат жиноят иши қўзғатилиши ва Саидазиз Саидалиев ҳибсга олинишидан анча олдин содир бўлган.
Мазкур учлик ўртасидаги масала қандай ҳал этилганлиги бўйича ойдинлик киритилмаган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг Саидазиз Саидалиевдан жабрланган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақидаги эълонидан сўнг тадбиркор Хуршид Йўлдошев ҳам юқоридаги ҳолат бўйича жабрланувчи сифатида мурожаат қилган.
Олдинроқ «Саидазиз медгородок» иши бўйича суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77372
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ