Жамият
Деразаларни очиб ухлаш инсон соғлигига фойдали эканлиги маълум. Бироқ танганинг иккинчи томонига қараладиган бўлса, бунинг салбий таъсири ҳам борлиги маълум бўлади.
Олимлар ўз тадқиқотларига таяниб, кечаси деразани очиб ухлашнинг фойдали ва зиён келтирадиган жиҳатларини аниқлаган. Аммо шамоллаб қолиш деган тушунча бу ерда асосий муаммо эмас. Тўғри, қиш мавсумида деразаларни ёпиб ухлаш керак, бироқ ёзнинг иссиқ кунларида хонада туриб қолган ҳаводан ташқаридаги салқин ҳаво минг марта афзалдир.
Бироқ шифокорлар хона деразаси шовқинли жойга, масалан, катта кўчага ёки 24 соат давомида тинч бўлмайдиган ҳудудга қараган бўлса, деразаларни ёпиб ухлашни тавсия этади. Бунга сабаб шаҳар шовқини инсонга, айниқса, у ухлаётган бўлса, соғлигига сезиларли таъсир кўрсатади. Яъни, тундаги шовқин кишида стрессни келтириб чиқаради.
Гап шундаки, инсон мияси уйқу пайтида шовқинга жуда сезгир бўлар экан. Уйқудаги шовқин эса юқори қон босимига олиб келиши мумкин бўлган кортизол гормони ишлаб чиқилишига олиб келади. Шунингдек, инсон шовқиндан чўчиб тушиши ҳам мумкин ва бу танада қўрқувни келтириб чиқаради.
Шунинг учун ҳам мутахассислар хона ҳавосини шамоллатиб бўлгач тунда деразаларни ёпиб ухлаш кераклигини таъкидлайди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ