Тез фурсатда бой бўлмоқчи бўлган йигитча алданиб қолди

Сақлаш
16:31 / 07.06.2024 211 0

Тез фурсатда пулини бир неча баробар кўпайтириб олмоқчи бўлган 22 ёшли йигит фирибгарга пулини олдириб қўйди.

 

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Б.А. Киберхавфсизлик марказига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 млн 256 минг сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Х., Б.Ҳ ва Ҳ.А.лар содир этгани аниқланган.

 

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Б.Х., жабрланувчи Б.А.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Унинг ишончига кириб, алдов йўли билан 1 млн 256 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Б.Х., Б.Ҳ ва Ҳ.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълумот ўрнида, мазкур модда бандларида 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши назарда тутилади.

 

Олдинроқ нотаниш ҳаволага билмай кирган аёл катта миқдордаги пулини ўғирлатиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//