Жамият
Сенат ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларини кўздан кечирган ҳолда, ҳудуддаги давлат боғчаларида ташкил этилаётган овқатлантириш тизимини салбий баҳолаган.
Маълум бўлишича, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ўтказган мажлисда Андижон вилоятида мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантириш ҳолати муҳокама қилинган.
Хулосага кўра, муассаса ошхоналари таъмирталаб экани, жиҳозлар, идиш-товоқлар етишмаслиги, сифатсиз маҳсулотлар олиб келингани маълум бўлган.
«Хусусан, Шаҳрихон тумани 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси эски бўлиб, ошхона ташқи ва ички хоналари тўлиқ таъмирталаб, стол, стул ва бошқа жиҳозлар етишмайди. Ошхона санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, тозалаш ишлари ўтказилмаган, болалар учун идиш-товоқлар етарли эмас.
Шунингдек, таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қабул қилиш, сақлаш учун зарур шароитлар яратилганлиги ўрганилганда, Қўрғонтепа туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бракераж комиссияси томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинмаётганлиги натижасида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари кирим қилинганлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, бундай МТТлар фаолиятини бугуннинг ўзидаёқ тўхтатиш керак.
«Сенатдан ташкил қилинган ишчи гуруҳ бориб кўрган МТТлари ишлаши керак эмас. Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзидаёқ тўхтатиш керак. Олиб келган маҳсулотлари нотўғри сақланиб, томир отиворса, турган жойида чириса, қайси бир ошпаз ўша чириган ё униб кетган картошкани ташаворади? Албатта, уни болаларга егизади. Идиш-товоқлар етарли эмас. Четлари цинган. Демак, у болаларнинг лабини, лунжини, тилларини кесиб олиш эҳтимоли, ҳатто, бор. Талабларга риоя этмаган. Фақат негатив. Менинг назаримда сал бир қаттиқроқ чора кўрилиши керакки, айнан шу мутасаддиларга нисбатан, 4 та тумандаги. Токи, бу бошқа бировларга ҳам мактаб(ўрнак) бўлсин», деган Нурмат Отабеков.
Маълумот учун, Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфида жами 549 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларда 122 386 нафар бола тарбияланмоқда.
103 та (18,8 фоиз) давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларни овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилган бўлиб, 7 та аутсорсерларга ошхоналар ижарага берилган. Қолган 446 та (81,2 фоиз) давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларни овқатлантириш туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими томонидан ташкил этилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ