Жамият
Шифокорлар қорин билан ётиб ухлаш инсон соғлигига қанчалик салбий таъсир этишини тушунтириб берди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу тарзда ухлайдиган одамларда турли хил касалликлар пайдо бўлади. Шунингдек, танасининг турли соҳаларида кучли оғриқлар юзага келади. Бундай оғриқларнинг энг кучлиси орқа бел соҳасида кузатилади.
«Агар сизда аллақачон бўйин ва бел билан боғлиқ оғриқлар бўлса, қорин билан ётиб ухлаш вазиятни янада оғирлаштиради. Бундан ташқари, мазкур ҳолатда ухлаш нафас олишни ҳам қийинлаштиради. Чунки бунда диафрагма сиқилиб қолади. Энг ёмони, қоринда ётиш юракка салбий таъсир кўрсатади. Яъни, бундай ухлаш кўкрак қафасига босим ўтказади ва натижада қон айланишига тўсиқ пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан бу юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига замин ҳозирлайди», дейди шифокорлардан бири Тони Налда.
Тадқиқотларга кўра, ухлашнинг бу тури инсоннинг юзига тезда ажин ҳам тушириши мумкин экан. Сабаби, одам бундай ётса, унинг юзи ёстиқнинг устида бўлади.
Энг қулай ухлаш бу ёнбош ётишдир. Ана шунда ҳеч қандай салбий ҳолат юзага келмайди. Бу нафақат қон айланишини яхшилайди, балки нафас олишни ҳам енгиллаштиради.
Тепага қараб ётиш ҳам ҳозирда тавсия этилмаяпти. Чунки бу ҳолатда тил орқага тортилиб кетиши мумкин экан.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ