Жамият
Умумий қоидага кўра дов-дарахтларни кесиш фақат рухсатнома билан амалга оширилади. Қимматбаҳо дарахтларни эса мутлақо кесиш мумкин эмас. Гарчи кесиш учун рухсатнома берилган тақдирда ҳам.
Баъзи фуқаролар ўз уй-жойларининг ёки ерларининг атрофига эккан дарахт ва кўчатларини кесишга ҳақлиман деб ўйлайди. Аслида ҳам уларнинг бу тутган йўли тўғрими?
Мазкур масалани қонуний жиҳатдан кўриб чиқиш зарур. Бунинг учун «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддасига эътибор берилиши лозим:
«Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди».
Шу ҳисобда, фуқаро уй-жойи ёки унинг қарамоғида бўлган ҳужжатли ери таркибидаги мевали ҳамда ёғочбоп дарахтлар ва буталарни кесиши мумкин. Бунинг учун рухсат олинмайди. Шунингдек, юқоридаги бандга биноан, мазкур дарахтлар тез ўсадиган турлар бўлгани учун ҳам кесилиши мумкин, аммо бу тартиб фуқаронинг шахсий мулкидан ташқарига чиққач ўзгаради.
Яъни, агар фуқаро ўзининг уй-жой ҳудудига кирмайдиган ерга худди шундай турдаги дарахтларни эккан бўлса ва вақти келиб уни кесмоқчи бўлса, бунинг учун у тегишли ташкилотлардан рухсат сўраши шарт, гарчи уни ўзи экиб, катта қилган бўлсада.
Айтайлик, айрим фуқаролар уйининг олида дарахт экиб қўяди. Бундан мақсад, ҳудуд обод бўлиб туриши учун. Бу бир тарафдан унинг конституцион ҳуқуқни бажарганини ҳам англатади. Яъни, Конституциянинг 62-моддасида «фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» дейилади.
Демак, дарахт экиш, яъни ўз еридан ташқарида ниҳол экиш фуқаронинг мажбурияти ҳисобланар экан. Бундан келиб чиқадики, фуқаро ўз ҳудудидан атиги 10 см ташқарида бўлган дарахтни кесиши ҳам бу қонуний жиҳатдан юклатилган мажбуриятни суиистеъмол қилиш дея баҳоланади.
Материал учун амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев маълумотидан фойдаланилди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ