Жамият
Мактаб учун беғараз ёрдам берувчилар маблағни кўнгилли тарзда муассаса ҳисоб-рақамига ўтказиши мумкин. Яъни, ўқитувчи хонани таъмирлаш ва яна шунга ўхшаш жараёнлар учун пул йиғиши мумкин эмас.
Мавжуд қонунчиликка кўра, мактабларни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
«Мактабларда обуна учун ҳам, «ремонт» учун ҳам мажбурий пул йиғиш мумкин эмас. Вазирлик маҳаллий ҳокимликларга бу борада топширилган вазифалар ижросини мониторинг қилиб боради. Таълим масканлари таъмири учун бюджетдан ажратилаётган пуллар тўғридан- тўғри ҳокимликлар балансига бориб тушади», дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ, мактаблар фаолиятини молиялаштириш тегишли харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 31 та туман ва шаҳар ҳокими 2023 йилда мактаб «ремонт»и учун пул ажратмаган. Республика миқёсида мактаб таъмири учун ажратилган маҳаллий бюджет маблағлари эса 135 миллиардни ташкил этган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ