Жамият
Стратегик ислоҳотлар агентлигининг маълум қилишича, Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга асосан транспорт воситасининг тури, вазни ва сиғимидан келиб чиқиб ҳайдовчилик гувоҳномаларининг қуйидаги кичик тоифалари жорий қилинмоқда:
◻️ «А1» – мототранспорт воситалари (иш ҳажми 50 см кубдан 125 см кубгача бўлган), шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, скутерлар. Яъни «А1» тоифадаги гувоҳнома (мопед ва скутерлар) 16 ёшдан, «А» тоифадаги (тезюрар мототцикллар) гувоҳнома 18 ёшдан берилади;
◻️ «В1» – тритцикл ва квадритцикл (квадроцикл);
◻️ «С1» – 3 500 кгдан ортиқ ва 7 500 кггача бўлган автотранспорт воситалари;
◻️ «Д1» – 8 дан ортиқ ва 16 дан кўп бўлмаган ўриндиққа эга йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
«Мазкур тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг жорий этилиши натижасида ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёни соддалашади, муддатлар қисқаради, ёшга доир талаблар эса табақалаштирилади», дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, бугунги кунда юртимизда осон ва тезкор етказиб бериш тизими ривожланиб бораётгани сабаб мопед ва скутер каби қулай транспорт воситаларидан фойдаланиш ортиб бормоқда. Аммо уларни «права»сиз ҳайдаш 2024 йил 1 январга қадар мумкин эди. Энди эса бу муддат тугади. Оқибатда, энди улардан фойдаланувчилар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга мажбур бўлмоқда.
Мазкур камчиликни инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида енгил мототранспорт воситаларини (тезлиги 50 км/соатидан юқори бўлмаган) 16 ёшга тўлган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олмасдан бошқаришга рухсат бериш назарда тутилмоқда.
Олдинроқ энди «права» учун мустақил тайёрланиб, имтиҳон топшириш мумкин бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ