Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази криптовалюта бўйича берилган хабар «эҳтиётсизлик оқибати» эканлигини билдирди.
«2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан «КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?» деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз», дейилади марказ узрномасида.
Хабарда Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларда кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
«Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят берсин», деб якунланади «тузатиш» хабари.
Олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси криптовалюталар бўйича расмий муносабати билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ