Жамият
Ижтимоий тармоқларда боғ яқинидан ўтувчи темир йўл кесишмасида она-болани поезд босиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.
«Сизга шуни маълум қиламизки, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди!» – дейилади «Ўзбекистон темир йўллар» АЖ изоҳида.
Расмий маълумотга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мазкур боғ ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Хусусан, Ашхобод боғи яқинида, Салар – Тошкент станция оралиғида масъул ходимлар жойлаштирилган.
Шунингдек, йўналишда ҳаракатланаётган барча юк ва йўловчи поездлари машинистлари огоҳлантирилиб, уларга алоҳида кўрсатмалар ҳам берилган. Маълум вақт оралиғида ўтувчи юк поездлари бошқа йўналишга йўналтирилган.
Олдинроқ «Ашхобод» кўнгил очар боғи раҳбарлари 15 сутка билан жазолангани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ