Илм-фан
Иқтисодчи, докторант Ботир Қобилов Ҳарвард университетида фан докторлигини ҳимоя қилган биринчи ўзбекистонлик бўлди.
Маълумот учун, у ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Марказий банкида етакчи иқтисодчи лавозимида ҳам ишлаган.
«Чет элда, АҚШда магистратурани ўқиганман, ҳозир докторлик ишимни ёқлаяпман. Сингапурда эмас, Тошкентдаги Сингапур менежмент институтида ўқиганман. Ўзбекистонда давлат университетида ўқимаганимнинг сабаби 1 августдаги имтиҳондан ўта олмаганман. Бунинг оқибатида ҳозир ёпилиб кетган халқаро бизнес мактаби – Келажак илми деган нодавлат илмий мажмуасига кирганман ва Сингапур институтига ўқишни кўчирганман. Ўқишимнинг траекторияси кейин мени Америкага олиб келди. Баъзилар «шу пайтгача қанақа ютуғинг бор», деб сўрашади ва ютуғимни Ҳарвардда ўқиётганим деб билишади. Лекин мен энг катта ютуғим 1 августда имтиҳондан ўта олмаганим, деб биламан. Чунки ўша имтиҳондан ўтиб давлат университетига кирганимда балки ҳозирги ўрнимда бўлмасдим», дея ўз тарихини гапириб берган эди Қобилов бир пайтлар берган интервьюсида.
Бўлажак олим ўз ютуғидан фахрланар экан, ўз фикрида Ўзбекистондаги ОТМ ҳамда мактаб орасидаги фарқ ҳақида ҳам қуйидагича фикр билдириб кетган эди:
«Киролмаганим сабаби ҳам кулгили: ҳозиргача ҳам бу муаммо бўлса керак, яъни тест – талабаларни саралаш тизими, менимча, жуда ҳам яхши ишламайди. Чунки мактабни битираётган абитуриент билан университет орасида катта бўшлиқ бор. Яъни мактаблар университетга талабаларни тайёрламаяпти. Мактабда олинган билим ўқишга киришга етарли эмас. Ҳамма қатори мен ҳам қанча-қанча пул сарфлаб репетиторларга борганман, шу нарсанинг ўзини муаммо деб биламан», деган эди у ўшанда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ